Сариосиёда мактаб директори журналистлар фаолиятига қаршилик кўрсатди

14:36 18 Ноябрь 2021 Жамият
574 0

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида мактаб директори журналистлар фаолиятига қаршилик кўрсатиб, видеокамерасига шикаст етказган.

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, 2021 йил 12 ноябрь куни Сариосиё тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28-сонли умумтаълим мактаби директори т.У. бир гуруҳ ўқитувчиларнинг директор устидан йўлланган шикоят аризасини ўрганиш мақсадида борган "Diyor24.uz" веб-сайти журналистлари фаолиятига фаол қаршилик кўрсатгани ва уларга тегишли бўлган камерага шикаст етказгани ўз тасдиғини топган.

Аввалроқ мазкур мактаб директори т. У.га нисбатан ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ижро интизомини ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун "ҳайфсан" берилган.

Мактаб директорининг ОАВ ходимларига нисбатан қонунга зид хатти-ҳаракати юзасидан тегишли тартибда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?