Сарҳисоб: Фарғонада 775 та тадбиркор фаолияти тикланган

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов 2022 йилда вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳудудда қонунийликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Хусусан, қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида, 12 мингга яқин назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 37 599 нафар жисмоний ва 6 530 та юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ижтимоий соҳа объектларида қурилиш - таъмирлаш ишларини бажариш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Вилоятда 58 та мактаб ва 43 та мактабгача таълим муассасалари бинолари жорий таъмирланган бўлса, 5 таси янгидан қуриб берилган.
Шунингдек, тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, қулай бизнес муҳитини яратишга оид тизимли чоралар кўрилган ва 2 122 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқи бузилганлиги аниқланиб, бартараф қилинган, 2 765 та иш ўрни сақланиб қолинган ҳолда 775 та тадбиркорлар фаолияти тикланиши таъминланган.
Аграр соҳада асосий эътибор ерларни талон-торож қилиш ҳорлатларини олдини олишга қаратилиб, 1076 гектар ер майдонлари ноқонуний эгалланганлиги ҳолатлари бўйича 149 та жиноят иши қўзғатилган, 180 гектар ер қайтарилган.
Коррупцияга қарши кураш борасидаги ишлар ҳар доимгидек изчиллик билан давом эттирилган.
Жумладан, ўтган йилда турли даражадаги 655 нафар мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда етказилган зарарларни ундириш чоралари кўрилган.
Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг