«Сардоба иши» бўйича 17 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилди
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулла Қўлдошев иштирокида махсус брифинг ўтказилди. Унда Сардоба сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва унинг сабабларини ўрганиш натижалари юзасидан маълумот берилди.
Абдулла Қўлдошевнинг маълум қилишича, Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича буюртмачи, лойиҳачи, қурилиш ташкилотлари ҳамда эксплуатация хизматининг 17 нафар мансабдор ва мутасадди шахслари жиноий жавобгарликка тортилган. Айни пайтда уларга нисбатан айблов хулосаси Олий суд муҳокамасига ўтказилган.
Ҳозирги вақтда сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфланганлиги юзасидан жиноят иши доирасида тафтиш ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мазкур воқеага дахлдор барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига яқин кунларда суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилади. Бу ҳақида жамоатчиликка қўшимча ахборот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг емирилиши натижасида юз берган сув тошқини оқибатида бир қанча аҳоли пунктлари, бино-иншоотлар ҳамда экин майдонлари жиддий талафот кўрди. Энг ачинарлиси, мазкур ҳодиса туфайли 6 нафар фуқаро қурбон бўлиб, бир киши бедарак йўқолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг