Сардоба фожиаси бўйича яна 29 кишига суд ҳукми ўқилди

15:49 18 Сентябр 2022 Жамият
810 0

Фото: Архив сурат

Сардоба тошқини сабаблари бўйича жами 29 нафар шахс Жиноят кодексининг 167-(ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-(мансаб сохтакорлиги), 243-(жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддалари билан айбли деб топилган.

Судланувчиларнинг 3 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланган. Жумладан, «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» унитар корхонаси бош директори ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М.Х. 10 йилу 3 ойга, Гидротехник иншоотлар қуриш дирекциясида ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Ф.Д. 122 млн. 650 минг сўм жаримага тортилган ҳолда 5 йилга, «UzGip» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи С.Р. эса 133,8 млн. сўм жаримага тортилган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Айбланувчилар орасида «UzGip» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлимининг 86 ёшли ходими ҳам бор. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари – 68 млн. сўм жарима қўлланган.

Қолган судланувчиларга озодликни чеклаш, маълум муддат мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда жарима билан боғлиқ жазолар қўлланган. Жарима жазоларининг энг кўпи базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари – 133 млн. 800 минг сўм.

Шунингдек, суд ҳукмида судланувчилардан солидар тартибда давлат даромади ҳисобига жами 115 млрд. 811 млн. сўм ундириш белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер