Саратонни даволашга қаратилган янги усул клиник синовдан ўтказилмоқда

09:57 25 Сентябр 2022 Дунё
1134 0

Фото: Иллюстратив cурат

Таҳлилларга кўра, дунёда ҳар йили 20 миллион нафарга яқин киши онкологик хасталикларга чалиниб, улардан тенг ярми саратон асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Шу боис тиббиёт олимлари ушбу хавфли касалликнинг самарали давосини топиш ва бу орқали беморлар ўлимини кескин камайтириш мақсадида доимий изланишда.

Швейцариянинг Базел университети етакчи профессорлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ айни шу мақсадда тадқиқот ўтказди.

Маълумки, саратон ўсимталари кутилмаганда пайдо бўлиб, организм бўйлаб тарқала бошлайди. Энг ёмони, бу босқичда улар турли дори-дармонларга юқори мослашувчанлик қобилиятига эга бўлади.

Янги тадқиқот кўкрак бези саратони ҳужайраларининг зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунга мос ингибитор(антитана)ни топиш учун 9500 дан ортиқ бирикма синаб кўрилди.

Улар орасидан PLK1 ингибитори энг мос намуна деб топилди. Ушбу бирикманинг саратон ҳужайраларига таъсири хасталикни самарали даволаш имконини бериши мумкин.

Ҳозир мазкур усул қон, ўпка ва ошқозон ости бези саратони муолажасида қандай натижа бериши юзасидан клиник синовлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер