Санкт-Петербургда яшаш жойисиз қолган фуқарога ёрдам кўрсатилди

18:43 15 Сентябр 2022 Жамият
466 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

2022 йил февраль ойида Россия Федерациясига ишлаш учун келган ўзбекистонлик К.А. август ойида ишсиз қолганлиги сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Бош консулхонага вақтинча яшаш учун ётоқхона тўловини амалга оширишда ҳамда Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Натижада шу куннинг ўзида фуқаро К.А. фарзандлари билан Агентликнинг Санкт-Петербургдаги вакиллиги томонидан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан хостелга жойлаштирилади.

Шунингдек, фуқаронинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари кўмагида авиачипта олиб берилди ва Санкт-Петербург-Урганч йўналишидаги авиарейс билан Ватанга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?