Санъатни севган болалардан зўр футболчи чиқади

23:30 22 Сентябр 2022 Жамият
383 0

Фото: Халқ сўзи

Жаҳон юлдузлари футболни ҳақиқий санъат даражаси олиб чиқишининг сабаби улар ёшлигидан қўшиққа, рақсга ва чиройли мусиқаларни тинглаб улғайишган. Бу ҳақда уларнинг ўзлари мароқ билан ҳикоя қилишади. Шу маънода Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчиларига машғулотлардан сўнг куй-қўшиқ тинглаб маданий ҳордиқ чиқариши учун қулай имкониятлар яратиляпти. Айниқса, бўлажак ёш «чарм тўп» усталари учун «Янги Ў‌збекистонда эл азиз инсон азиз» шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

— Футбол фақат ҳаракат ва тезликдан иборат эмас,— дейди футбол академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Рўзиев. — Бу спортда ақл, билим, салоҳият ва зеҳн муҳим роль ўйнайди. Бўлажак футболчилар кўп ўқиса, маданий ҳордиқ чиқарса ва куй-қўшиқлар тингласа, уларда ижодкорлик ҳамда ўзига хослик шаклланади. Яқинда ўтказилган тадбирга Қарши шаҳридаги «Боғишамол» МФЙ нуронийларини, Ўзбекистон қаҳрамони, кекса педагог Муҳаббат Шароповани, Улуғбек бахши ҳамда қўшиқчи Умрзоқ Қувватовларни таклиф этдик. Бу кўнгилочар тадбир республика футбол академиялари тарбияланувчилар ўртаисда ўтказиладиган мусобақа олдидан болаларга куч-ғайрат, шижоат ва бардамлик бағишлайди, деб ўйлайман.

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида 154 нафар ёш спортчи таҳсил олаётган бўлса, уларга 14 нафар малакали мураббий футбол сир-асрорларини пухта ўргатишяпти. Ёш футболчилар 3 маҳал иссиқ овқат ва спорт либослари билан бепул таъминланган.

Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер