Саммит якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди

20:12 09 Сентябр 2022 Сиёсат
352 0

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити ўз ишини бошлаган эди.

Нуфузли таркиб яъни, Парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл етакчилари (спикерлари), депутат аёллар, халқаро парламентлараро ташкилотлар вакиллари қатнашаётган Саммит ўз ишини 9 сентябрь куни “Барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган гендер масалаларига йўналтирилган парламентлар" мавзусидаги махсус сегмент мажлиси билан давом эттирди.

Мажлисни Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг кириш сўзи билан очиб берди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида Ўзбекистонда ҳам гендер тенгликка эришиш,  хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, мазкур масала давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгилангани, бу борадаги ишлар «Ҳеч бир аёл давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди» деган қатъий тамойил асосида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.

Инқирозларни ҳал қилишда гендер тенгликни таъминлашга йўналтирилган парламент айниқса муҳимдир, буни парламентлар томонидан пандемияга мослашган ҳолда эркаклар ва аёллар тенглиги бўйича қабул қилган сўнгги чора-тадбирлари ҳам далолат беради. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, муҳокама шаклида ташкил этилган сегмент мажлисида тўртта асосий мавзу юзасидан фикр алмашилди.

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”

Хусусан, иштирокчилар гендер масалаларига йўналтирилган парламент дипломатиясини, ҳамкорликни ривожлантириш ва тинчликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фақат ушбу масалаларга йўналтирилган парламент бошқара олиши, бундай парламентсиз зарурий қонунларни қабул қилиш мумкин эмаслиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Шу билан бирга эркаклар ва аёллар тенглиги масалаларига йўналтирилган парламент — жамият ва парламентда аёлларга нисбатан гендер тарафкашлик, таъқиб ва ​​зўравонликнинг олди олиниши, жазоланиши ва тузатилиши мумкинлиги ҳамда аёл-спикерлар парламентни янада очиқ қилишлари ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришлари мумкинлиги борасидаги ўз қарашларини баён қилдилар.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Анжуманнинг якунловчи сессиясида эса, Ўзбекистон Республикаси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамда Парламентлараро иттифоқ Раиси Дуарте Пачеко сўзга чиқдилар. 

Саммит COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатларига доир масалалар юзасидан раҳбар аёллар ўртасида фикр алмашиш,  рақамли маконда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ва гендер тенгликни таъминлаш учун тартибга солиш усуллари ва тактикасини ишлаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш учун ўзига хос платформа вазифасини ўтагани таъкидлаб ўтилди.  Саммит парламентларнинг гендер масалаларга жавоб беришга, хавф-хатарларни олдиндан кўра билишга, тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликни самаралироқ таъминлашга тайёрлиги ва бунга қодирлигини сарҳисоб қилиш имкониятини яратгани ҳам қайд этилди.

Саммит якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинди.

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи” 

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи” 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи” 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи” 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи” 

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи” 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи” 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи” 

 Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи” 

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи” 

Фото: Сирожиддин Вохидов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер