Самарқанднинг 16 та шаҳар ва тумани ҳокимликлари томонидан 34 та «Ҳокимлик боғи» ташкил қилинади
Фото: "Халқ сўзи"
Абдулазиз Йўлдошев/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида бу йил баҳорги мавсумда 10 миллион 208 минг туп кўчат экиш режалаштирилган. Шунингдек, жорий йил якунига қадар вилоятнинг 7 та шаҳар ва туманларида 28,4 гектар майдонда «Яшил боғ» барпо этилади.
Бундан ташқари, 16 та шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан 34 та «Ҳокимлик боғи» ташкил қилиниши белгиланган. Бунинг учун вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан баҳор мавсумида 10,56 гектар ер майдони танлаб олиниб, кўчатлар экилмоқда.
Хусусан, Паст Дарғом туман ҳокимлиги 0,5 гектар майдонда 450 туп кўчат ва Нарпай туман ҳокимлиги томонидан 0,5 гектар ер майдонида 350 туп кўчат экилиб, «Ҳокимлик боғлари» ташкил қилинди.
Самарқанд туманидан 6 гектар, Тойлоқ туманидан 0,25 гектар, Каттақўрғон шаҳридан 0,5 гектар ҳамда Самарқанд шаҳридан 1 гектар ер майдони танлаб олиниб, «Яшил белбоғ» яратиш мақсадида маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қабул қилиниб, кўчатлар экилмоқда.
— Бундан ташқари вилоятда жорий йил якунига қадар 64,15 гектар майдонда «Яшил жамоат парклари» барпо этилади, — дейди вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бўлим бошлиғи Шерали Искандаров. — Шунингдек, 58 та саноат корхонаси томонидан 75 минг туп дарахт кўчати экилиб, «Яшил белбоғ»лар яратилмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишларида ёшлар ҳам фаол иштирок этяпти. Бугунга қадар улар томонидан 12 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Вилоятнинг барча шаҳар-туманларида кўчатларни етиштириш ва етказиб беришда нарх-навонинг асоссиз ошиб кетмаслиги учун жойларда кўчат ярмаркалари ва савдо нуқталари ташкил этилган.
Ҳудудларда экилган кўчатлар бўйича маълумотлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг “yashilmakon.eco” электрон платформасига киритилиб, дарахтлар парваришига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг