Самарқандлик ўқувчилар мактабларидаги фаррош опаларига кутилмаган совға тайёрлашди

Ижтимоий тармоқларда мактабда ишловчи фаррош аёлнинг таваллуд кунини ўқувчилар томонидан нишонланаётганлиги акс этган видео тасвирлар тарқалди.
Aниқланишича, бу Самарқанд шаҳридаги 34-умумтаълим мактабида 19 ноябрь куни катта танаффус пайтида юз берган. Мактаб фарроши Мақсуда опа Қамбарова 20 ноябрь куни таваллуд топган. У ушбу таълим муасасасида фаолият кўрсатиб, мактаб жамоаси ва ўқувчилар меҳрини қозонган. 20 ноябрь якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли мактабнинг юқори синф ўқувчилари бир кун олдин Мақсуда опага миннатдорлик тарзида таваллуд куни билан табриклашга қарор қилишган.
Ўқувчиларнинг бу ҳаракатлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан олқишланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг