Самарқандлик икки йигит Тик токда лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади, йигитлардан бири энди юра олмаслиги мумкин

16:15 08 Февраль 2021 Жамият
4089 0

Самарқандда тик-токер йигитлар лайк йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастури хабар берди. Маълум қилинишича, йигитлардан бири энди юра олмаслиги ҳам мумкин.

«Мен дўстим билан Тик ток ижтимоий тармоғида қизиқиб профиль очдик. Обуначиларимизни кўпайтириш мақсадида иккаламиз томга чиқдик ва томдан ўзимизни ташладик. Дўстим ҳозир шифохонада, докторларнинг айтишича у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан», дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер