Самарқандлик бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотлар топширилди

15:37 20 Август 2025 Жамият
217 0

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Тадбиркорлар куни арафасида давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган самарқандлик бир гуруҳ фаол ишбилармонларга ушбу мукофотларни топшириш маросими ўтказилди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритиб, имкониятдан самарали фойдаланаётган ишбилармонлар ҳамиша қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Маросимда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

— Бу эътирофни вилоятимизда тадбиркорлик муҳитига берилган баҳо деб биламан, — дейди Самарқанд туманидаги “Asia Carpet Textile” масъулияти чекланган жамияти директори Феруз Ғаниев. — Тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар соҳада катта ўзгаришларга имконият яратди. Биз фаолиятимизни янада кенгайтириб, ички ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотлар чиқарамиз.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ

«Халқ сўзи».                                                                                                            

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?