Самарқанддан 132,70 миллион АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорт қилинди

14:19 06 Июль 2020 Иқтисодиёт
327 0

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунига кўра Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 132,70 миллион АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорти ҳамда 478,33 миллион АҚШ доллари миқдорида товарлар импорти амалга оширилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида жами 19 074 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Агар товарлар экспорти кесимида таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, жами 145 705,41 тонна вазнда, 132 704,02 минг АҚШ доллари миқдорида, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 71 223,88 тонна вазнда, 50 853,39 минг АҚШ миқдорида амалга оширилган. Товарлар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Хитой, Афғонистон, Ироқ, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон ва Беларус ва каби давлатларга экспорт қилинган.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан асосан, мева-сабзавот, тўқимачилик, озиқ-овқат, ҳайвонлар учун озуқа, қишлоқ хўжалиги, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар, фармацевтика, металлар, резина ва ундан тайёрланган буюмлар, калава ип, тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари, оёқ кийимлар каби товарлар экспорт қилинган.

Импортда эса жами 406 366,58 тонна вазнда, 478 332,25 минг АҚШ доллари миқдорида, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 478 332,25 тонна вазнда, 25 262,71 минг АҚШ доллари миқдорида амалга оширилган. Товарлар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Хитой, Афғонистон, Ироқ, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон ва Беларус ва каби давлатларидан импорт қилинган.

Абдулазиз Йўлдошев,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?