Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди

15:40 14 Июнь 2021 Жамият
505 0

12 июнь куни соат 11:05 ларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу хабар асосида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2 та жанговар экипаж жалб қилинган ва соат 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирга пайтда ҳолат юзасидан туман ФВБ томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи икки фуқаронинг эҳтиётсизлиги сабаб қабристон ёнғин остида қолган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?