Самарқандда юкхонасида уч мингта ноқонуний маҳсулотлар бўлган автомобиль қўлга олинди

10:58 30 Ноябрь 2021 Жамият
414 0

Самарқанд вилоятида пиротехника воситалари солинган автомобиль қўлга олинди, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, воқеа 29 ноябрь куни соат 16:30 ларда Пастдарғом тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-46 автомобиль йўлининг еттинчи километрида содир бўлган. Йўл ҳаракати ходимлари «Malibu» русумли автомашинани кўздан кечириш учун тўхтатдилар. Тадбирлар чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари автомобиль юкхонасидан уч минг ўрам салютлар топди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?