Самарқандда тадбиркорларнинг маблағларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

10:04 26 Сентябр 2022 Жамият
355 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж. А. “I.G.” МЧЖ раҳбари А.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли эски “Терапия” бўлими биносини 49 йил муддатга ижарага олиб беришни ваъда қилиб, эвазига тадбиркорнинг 7 900 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Р. А. “R.S.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, 141,6 млн сўмлик автомобиль шиналари ҳамда ёнилғи мойлаш маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер