Самарқандда сузиш бўйича X Осиё чемпионати бошланди

11:05 22 Сентябр 2022 Жамият
230 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналининг очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича катталар ўртасида Х Осиё чемпионатига старт берилди.

Баҳс олдидан чемпионат очилишига бағишланган тадбирда Осиё сузиш федерацияси (AASF) бош котиби Таха Ал-Кишри иштирок этди.

Мусобақада 14 давлатдан келган 45 нафар иштирокчи баҳсга киришди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа икки кун давом этади ва иштирокчилар қитъа чемпионатининг биринчи кунида 5 километр, иккинчи кун 10 километр масофага сузиш баҳсларида қатнашади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер