Самарқандда шахсий маълумотни «Тик ток»да тарқатиш билан қўрқитган шахс қўлга олинди

10:55 30 Январь 2021 Жамият
734 0

Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи, 1989 й.т. А. ИИБ га ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда 2021 йил 26 январь куни телефон рақамига номаълум шахс телефон орқали ўзини самарқандлик «Федя» деб таништириб, таниши Б. ўртасидаги шахсий суҳбатлар, фотосуратлар ва видео тасвирларни интернет тармоғининг «Тик ток» саҳифасига тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига 1 миллион сўм беришни талаб қилиб, келаётганлигини билдирган.

27 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тойлоқ тумани Жумабозор қишлоғида яшовчи, 1998 й.т. Б.Ф. ва 1992 й.т. Ф.Б. лар фуқаро А. га тегишли бўлган сим картани 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?