Самарқандда қарийб 100 миллион сўмлик қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унга кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Б.» МЧЖ раҳбари А.Т. «Навбоғ» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 104 миллион сўмлик 2 минг 071 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 608 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир ходимлари томонидан вазият назоратга олиниб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг