Самарқандда қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатсиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Самарқанд вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда ҳужжатсиз тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланган тадбиркорлик субъектлари аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «С.-Ш.» МЧЖга қарашли савдо дўконларида йирик ҳажмдаги ноқонуний товарлар сақланаётгани маълум бўлди.
Текширув давомида 77 турдаги 2 минг 637 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ҳамда 69 турдаги 3 минг 899 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланди. Мазкур маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз бўлиб, уларнинг умумий баҳоси 147,2 миллион сўмни ташкил этган. Барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Шунингдек, Нуробод ва Пайариқ туманларида ҳам тезкор тадбирлар ўтказилиб, «С.С.» МЧЖ раҳбари С.Ш. ва «А.О.» оилавий корхонаси раҳбари Р.Ф. савдо дўконларида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган маҳсулотларни сотиш билан шуғулланаётгани фош этилди. Уларнинг дўконларида 142 турдаги 3 минг 285 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 292 қути тамаки маҳсулотлари савдога қўйилгани маълум бўлди.
Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун назоратни кучайтирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг