Самарқандда Ўзбекистон нейрохирургларининг III анжумани бошланди

17:16 27 Май 2022 Жамият
801 0

Фото: СамДТУ матбуот хизмати

27 май куни Самарқанд давлат тиббиёт университетида Осиё нейрохирурглари конгресси ташаббуси билан Ўзбекистон нейрохирургларни III анжумани ўз ишини бошлади.

Фото: СамДТУ матбуот хизмати

Унда Италия, Франция, Германия, Япония, Россия, Туркия, Корея Республикаси, Малайзия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Украина, Туркманистон каби 15 дан ортиқ давлатларнинг тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда етакчи илмий-тиббиёт марказларини нейрохирургия соҳасидаги олим ва мутахассислари иштирок этмоқда. Самарқанд давлат тиббиёт университети матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур анжуманни айнан Самарқандда ўтказилишига университетнинг нейрожарроҳлик соҳасида орттирган бой тажрибаси ҳамда таниқли олим, университет ҳузуридаги нейрохирургия ва нейрореабилитация Маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдураҳмон Мамадалиевнинг табаррук 80-ёшлигини нишонланиши асос бўлди.

Анжуманни тантанали очилишида Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев, Ўзбекистон нейрохирургия илмий-текшириш институти директори Ғайрат Кариев ва бошқалар иштирокчиларни қутлаб, профессор Абдураҳмон Мамадалиевни илм-фанга қўшган ҳиссаси, нейрохирургия соҳасида Самарқандда яратилган илмий-амалий мактаб фаолияти, нейрохирургияни замонавий ютуқлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Фото: СамДТУ матбуот хизмати

Ялпи мажлисдан сўнг анжуманни асосий иши шўбаларда давом этди. Уларда спинал нейрохирургия, болалар нейрохирургияси, қон-томир, периферик асаб тизими нейрохирургияси, нейроонкология, функционал нейрохирирургия оид долзарб мавзуларида маърузалар тингланиб баҳс ва мунозаралар ўтказилди. Анжуман доирасида ёш олимлар мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Якунда ёш истеъдодли тадқиқотчилар аниқланиб тегишли сертификатлар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўтказилган мазкур халқаро анжуман республика ва минтақамизда нейрохирургия ва нейрореабилитация соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада ошириш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда республикамиз тиббиёт олийгоҳлари ва илмий текшириш марказлари халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер