Самарқандда ошхонада жанжал кўтарганлар ҳибсга олинди

Фото: Видеодпн кадр
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида еб-ичгани ҳақини тўламай, ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 май куни Каттақўрғон шаҳрининг Зарафшон маҳалласида жойлашган ошхоналарнинг бирида жанжал бўлаётгани ҳақида ИИБ га хабар келиб тушган. Воқеа жойига бошқарманинг 3 нафар профилактика инспектори юборилганида 4 нафар шахс маст ҳолатда еб-ичгани ҳақини тўламай, ошхона эгалари билан муштлашаётган бўлган.
Шундан сўнг профилактика инспекторлари уларни ажратишга ҳаракат қилган. Бироқ улар ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармай, ҳақоратлаб, қочишга уринган ва Cobalt русумли машинасида ходимлардан бирини қасддан туртиб кетган.
Ҳозирда гумонланувчилар Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддасига асосан процессуал тартибда қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг