Самарқандда Ободонлаштириш бўлими ходимаси ҳамкасбининг банк картасидаги пулларни ўзлаштирди

Фото: Архив сурат
Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи фуқаро Р.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахслар банк картасида мавжуд бўлган жами 1.040.000 сўм миқдордаги пулларини ечиб олинганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Р.Ж.нинг ҳамкасабаси, Ободонлаштириш бўлимида ҳисобчи бўлиб ишловчи фуқаро 1990 й.т., С.Ч. содир этганлиги аниқланди.
С.Ч. ўз ваколатларидан фойдаланиб, унда мавжуд бўлган Р.Ж.нинг банк картаси маълумотлари орқали карта смс-хабарномасини ўз телефон рақамига улаб олиб, бошқарувни қўлга киритиб, банк иловаси орқали пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
С.Ч.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг