Самарқандда маст ҳайдовчи велосипеддаги ота ва унинг икки қизини уриб юборди

18:47 01 Август 2024 Жамият
378 0

Иллюстратив фото

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида маст ҳолдаги ҳайдовчи 3 кишини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 14 июль куни соат 13:20 атрофида туманнинг Боғот маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 44 ёшли Ш.Қ. БоғотЖарбоши автомобиль йўлида маст ҳолатда «Nexia» машинасини бошқариб кетаётган бўлган. Шу пайтда ўзи билан бир йўналишда йўлнинг четки қисмида икки нафар вояга етмаган фарзандини миндирган ҳолда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган Ў.Қ.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида эркак ҳамда унинг 4 ёшли қизи ҳодиса жойида вафот этган. 7 ёшли иккинчи қизи эса тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

«Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер