Самарқандда кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

13:26 13 Август 2022 Жамият
693 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» туман филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.г.» МЧЖ раҳбари К.М. ва бошқалар МЧЖга суюлтирилган газ харид қилиш учун ажратилган 503 млн сўм кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, шундан 458,3 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер