Самарқандда Корея технология ва маданият коллежи очилади

Фото: Халқ сўзи
Самарқанд халқаро технология университети делегациясининг Жанубий Кореяга амалий сафари самарали бўлди. Университет ректори Юсуф Aбдуллаев Жанубий Кореянинг қатор етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолади.
Ушбу меморандумлар асосида Самарқанд халқаро технология университети қошида Корея технология ва маданият коллежини очишга келишиб олинди. 2023 йилнинг январида фаолият бошлайдиган мазкур коллежда «яшил энергетика» (қайта тикланувчи энергия), ахборот технологиялари дастурчиларини тайёрлаш, дизайн (саноат, иқтисодиёт, қурилиш дизайнерлиги) ва корейс тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Томонлар, шунингдек, ҳамкорликда замонавий талабларга жавоб берадиган қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, университетлар ўқитувчи ва профессорларининг ўзаро малака ошириши ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқитиш материаллари, тадқиқот лойиҳалари, мақолалар ҳамда кутубхонадаги ресурслардан фойдаланиш, биргаликда маҳорат дарслари ташкил этишни ҳам амалга оширади.
— Ишончли ҳамкорларга эга бўлиш - университет ва талаба-ёшлар истиқболи учун муҳим, — дейди Юсуф Aбдуллаев. — Шу боис фаолиятимизнинг дастлабки чоғларидан ҳам олий таълим, ҳам касбий фаолият борасида хориждаги етакчи олий ўқув юртлари ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга эътибор қаратдик. Бу борада Жанубий Корея тажрибаси биз учун айни муддаодир.
Маълумот учун. Самарқанд халқаро технология университети кампусини барпо этиш учун Самарқанд шаҳрида Зарафшон дарёси яқинидан умумий майдони 6 гектарлик ер майдони ажратилган. Келгуси ўқув йилигача бу ерда минг ўринли 5 қаватдан иборат ўқув биноси, талабалар турар жойи, лаборатория, спорт зали, кутубхона, хорижий ўқитувчилар учун турар жой ва бошқа иншоотлар бунёд этилади.
Абдулазиз Йўлдошев. «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг