Самарқандда халқимиз саломатлиги йўлида жонини фидо қилган тиббиёт ходимларига бағишланган мемориал мажмуа очилди

Жорий йилнинг 20 июль куни Самарқанд давлат тиббиёт университетининг биносида CОВИД-19 пандемияси даврида халқимиз саломатлиги йўлида жонини фидо қилган барча тиббиёт ходимларига бағишланган мемориал мажмуанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ўзининг кириш сўзи билан очиб бериб, CОВИД-19 коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиёт ходимлари меҳнати ва кўрсатган қаҳрамонликлари, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз саломатлиги йўлида туну кун қилаётган меҳнати барча учун жасорат намунаси бўлганлигини таъкидлади. Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев ўз сўзида «Оқ халатли қаҳрамонлар» барельефининг тиббиёт ходимлари жасоратининг белгиси бўлиб қолишига ишонч билдирди. Шунингдек, Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари, Самарқанд давлат тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.
Хотира барельефининг очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг янги биносидаги фундаментал тиббиёт кафедраларининг моддий-техник таъминоти билан танишиб, университетида ўқув жараёнини олиб боришини ва Университет талабаларининг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун яратилаётган шарт-шароитларни юқори баҳоладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Президент Шайхонтоҳур туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида бўлди
- «Реал» бразилиялик юлдузини ашаддий рақибларидан бирига сотиб юбориши мумкин
- Шавкат Мирзиёев Янги Камолон маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди
- Долларнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди
- Президент Тошкентдаги гастротуризм кўчаси билан танишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг