Самарқандда КамАЗ ва 7 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ
Самарқанд шаҳрида тормози ишдан чиққан КамАЗ 7 та автомашина билан тўқнашди. Вилоайт ЙҲХБ ахборот хиамти ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ кеча, 1 октябрь куни соат 18:15 лар атрофида Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 42 км.да содир бўлган. Юк транспорт воситаси ҳаракат вақтида тормоз тизимида носозлик юзага келганлиги сабаб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 7 та енгил транспорт воситаларининг ортидан келиб урилган.
«Фожиа оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болливуд юлдузи Мумбайдаги уйида пичоқлаб кетилди
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Бир хум тилла топиб олинди. Ушбу хазинада Ғарбий Рим империяси императорининг суратлари туширилган 141 дона олтин танга бор
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг