Самарқандда йўловчи автобуси ва трактор тиркамаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:06 31 Октябр 2024 Жамият
112 0

Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХБ

Самарқанд вилоятида «Yutong» русмли йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 30 октябрь куни соат 21:00 ларда Нарпай тумани Дидан МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 115-километрида содир бўлган.

Унда «Yutong» русмли йўловчи автобуси ҳайдовчиси Самарқанд-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган, ўзи билан бир йўналишда кетаётган ТТЗ 80.1 русумли тракторининг тиркамасига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатда автобус йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?