Самарқандда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Isuzu" юк машинаси ёниб кетди

Фото: “Халқ сўзи”
2021 йил 26 сентябрь куни соат 09:00 ларда 4r-48a йўлининг 27-км.да Челак — Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Nexia" русумли автомобиль йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган молни уриб юбориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган "Isuzu" русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида "Isuzu" машинасида ёнғин юзага келган.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳат олган "Nexia" машинаси ичидаги фуқаролар Челак шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг