Самарқандда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди

16:47 06 Ноябрь 2024 Жамият
208 0

Фото: Прократура департаменти

Паяриқ туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паяриқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро М.У. «П.Ф.» МЧЖга қарашли бинода яширин цех ташкил этиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланган. Шунингдек, ушбу цехдан 6,8 тонна пахта хом ашёси, 2 тонна техник чигит, 126 кг истеъмолга яроқсиз ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?