Самарқандда илк бор триатлон бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди

Фото: Халқ сўзи
Самарқандда биринчи марта триатлон (сузиш, велоспорт, югуриш) бўйича Осиё кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
«2022 Asian Triathlon Cup Samarkand«нинг очилиш маросимида спортни ривожлантириш вазири А. Икромов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В. Маҳмудов ва Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимов сўзга чиқиб, триатлон спортининг мамлакатимизда тобора ривожланиб бораётганини, иқтидорли ёшларимизнинг ушбу спорт тури бўйича халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётганини таъкидладилар.
Шундан сўнг 30 давлатдан келган 70 нафар профессионал спортчи триатлоннинг классик йўналиши - очиқ ҳавзада 1,5 километрга сузиш, 40 километрга велопойга ва 10 километрга югуриш баҳсларида беллашди.
Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсида Жаҳон триатлон федерацияси байроғи остида қатнашган Тоус Хескага тенг келадигани топилмади. Хитойлик Хен Ю Лин иккинчи ва Венгрия вакиласи Науми Срасзеги учинчи ўринга сазовор бўлди.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда испаниялик спортчи Давид Контеро Дел Кампо мутлақ ғолиб деб топилди. Иккинчи ўринни Руминия спортчиси Феликс Дучампт, учинчи ўринни Люксембург вакили Григор Пает қўлга киритди.
Мусобақа сўнгида ғолибларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир доирасида куни кеча 160 нафар ҳаваскор ҳамда профессионал спортчилар ўртасида триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳам бўлиб ўтди.
Мусобақа якунига кўра, аёллар ўртасидаги баҳсда тошкентлик спортчи Алина Ҳакимова ғолибликни қўлга киритди. Унинг ҳамшаҳри Муслима Жумабоева иккинчи, наманганлик триатлончи Ойдина Икромова учинчи ўринни эгаллади.
Эркаклар баҳсида ҳам тошкентлик спортчи Александр Куришов чемпионликни тантана қилди. Яна бир тошкентлик спортчи Арслон Турсунов иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қашқадарё вилояти вакили Икромжон Умаровга учинчи ўрин насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Каримов Эркин Қодировичнинг “Суғориладиган тупроқлар сифатини баҳолаш ишларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти Вобкент тумани мисолида)” мавзусидаги илмий иш ҳимояси эълони
- "Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг