Самарқандда илк бор йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири ўтказилмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқандда дунёдаги иккита йирик тўқимачилик ассоциацияси – «ITMF Annual Conference & IAF World Fashion Convention» (халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар Федерациясининг йиллик конференцияси ва халқаро кийим ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг жаҳон мода конвенцияси) нинг биринчи қўшма конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбир иштирокчиларига йўллаган табригини инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг Самарқанд вилоят ҳокими сўзга чиқиб, бундай нуфузли тадбир вилоятда ўтказилаётгани самарқандликлар учун шараф эканини айтди. Кейинги 5 йилда Самарқандда тайёрланган текстиль маҳсулотлари экспорти 2,5 бараварга ошганлигини таъкидлади.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу уч кун давом этадиган тадбирда 100 га яқин давлатдан вакиллар, 250 га яқин хорижий меҳмон, 100 га яқин маҳаллий корхона, халқаро брендлар, йирик халқаро тўқимачилик компаниялари, молия институтлари ва чакана савдо вакиллари, ретаил ҳамда тўқимачилик саноати етакчилари иштирок этмоқда.
8-10 сентябрь кунлари расмий бизнес дастури доирасида конференция иштирокчилари саноатнинг энг долзарб масалалари ва муаммоларини, жумладан, сунъий интеллектнинг таъсири, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, халқаро тартибга солиш, барқарор ривожланиш ва таъминот занжирларини оптималлаштириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Конференция маърузачилари сифатида Америка кийим-кечак ва пойабзал саноати ассоциацияси президенти Стивен Ламар, Европа кийим-кечак ва тўқимачилик конфедерацияси бош директори Дирк Вантигем, «Inditex» гуруҳининг барқарорлик бўйича директори Феликс Поза Пена ва Cotton Analytics, «Indorama Corporation» ва бошқа компаниялар вакиллари қатнашмоқда.
Тўқимачилик кўргазмасида миллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан танишиш, В2В, В2C учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
- Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг