Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари фаолиятига чек қўйилди

15:22 29 Июнь 2022 Жамият
457 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида истиқомат қилувчи «Ҳизб ут-таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинган ушбу жиноий гуруҳ ташкилотчилари – «Г.С.» ва «Р.А.» жиноий шерикларига «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг «Ислом низоми» номли китоби ва «Ал-Ваъй» журналидан фойдаланган ҳолда сабоқ бериб, мамлакатимизда конституцион тузумни ағдариш ҳамда халифалик давлатини яратишга тарғиб қилиб келишган.

Шунингдек, «Г.С.» ва «Р.А.» ота-оналари, яқинлари, кўплаб бошқа танишларини ўз сафларига аъзо бўлишга даъват қилиб, Интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатишган.

Мазкур жиноий гуруҳ фаолияти айни пайтда Полшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотнинг ғоявий еткачиларидан бири, 1980 йилда Қирғизистонда туғилган ва мазкур давлат фуқароси саналган, содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллусли Маҳмуд Холдаров Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер