Самарқандда «Damas» ва «Cobalt» иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз берди

16:45 13 Июнь 2024 Жамият
267 0

Фото: Telegram / Жаҳонгир Саъдуллаев

Самарқанд вилоятида «Damas» ва «Cobalt» русумли машиналар иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 13 июнь куни соат 06:30 ларда, Булунғур тумани Олмазор МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1046-км.да ҳайдовчи «Damas» русумли автомобилини «Тошкент-Самарқанд» йўналишида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган «Cobalt» русумли автомобилни олд томонидан келиб уриб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда «Damas» ҳайдовчиси шифохонага олиб борилаётган вақтида олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.

ИИБ матбуот котибининг билдиришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер