Самарқандда бир туп терак кесган фуқаро 9 млн сўм жаримага тортилди

06:36 05 Сентябр 2024 Жамият
161 0

Фото: Экология вазирлиги

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бир туп дарахт кесган шахс 9 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, назорат рейд тадбирларидан бирида Пахтачи тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. маҳалла ҳудудидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳуқуқбузар БҲМнинг 25 баравари (8 миллион 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. М.Р. жарима билан бирга ўсимлик дунёсига етказилган зарар — 680 минг сўмни ҳам тўлайдиган бўлди.

Маълумот учун, республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилган бўлиб, дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер