Самарқандда 3-15 ёшдаги 779 нафар ўғил-қизга «Президент совғаси» берилди

Фото: Халқ сўзи
Самарқандда «Президент арчаси» тантаналари вилоят марказидаги Алишер Навоий кўчасидан бошланди. Ранг-баранг чироқлар билан безатилган байрам арчалари атрофида эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари намойиш этилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги «Садаф» тантаналар уйида байрам дастурхони ёзилиб, оилавий болалар уйлари, SOS маҳалласи тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган ўғил-қизлар, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фарзандлари таклиф қилинди.
Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, болажонларни кириб келаётган янги йил билан табриклади. Бу болалар доимо давлатимиз ҳимоясида эканини таъкидлаб, байрамнинг асосий туҳфаси - «Президент совғаси»ни вилоят ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда тантанали равишда топширди. «Президент совғаси» вилоятда 3-15 ёшдаги 779 нафар ўғил-қизга берилди.
«Президент арчаси» тадбирлари барча туман ва шаҳарларда юксак кўтаринкиликда бўлиб ўтмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Тараққиётнинг янги босқичида
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг