Самарқандда 26 ёшли йигитни «Тик-Ток»да шарманда қилиш билан қўрқитганлар ушланди

14:05 15 Апрель 2021 Жамият
428 0

ИИБ ҳузуридаги Тергов департаментининг  хабар беришича, Самарқанд вилояти 2021 йилнинг 8 апрель куни фуқаро 25 ёшли М.Мақсуд Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилган.

У аризасида 2021 йил 5 апрель куни 26 ёшли У.Мухиддин уни алдов йўли билан Самарқанд тумани «Бўзи» маҳалласи ҳудудидаги қаровсиз жойга олиб, бориб у ерда унга тазйиқ ўтказиб, нархи 2 200 000 сўмлик “SAMSUNG S-20A” русумли, нархи 1 500 000 сўмлик “SAMSUNG” русумли телефон аппаратларини ҳамда 200 АҚШ доллар ва 112.000 сўм пул маблағларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ушбу ҳолатни 25 ёшли Б.Шерзод видеотасвирга олиб, видеотасвирни «Тик-Ток» ижтимоий тармоғига чиқариб, шарманда қилиш йўли билан қўрқитиб, икки дона телефон аппаратларини қайтариб олиши учун 5 000 000 сўм пул беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган.

Шу куни Самарқанд шаҳри «Кафтархона» маҳалласи ҳудудида У.Мухиддин ва Б.Шерзодлар М.Мақсуддан товламачилик йўли билан 400 АҚШ доллар олаётган вақтларида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Мухиддин ва Б.Шерзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165- моддаси 2- қисми «б» банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари жараёнида, жабрланувчи М.Мақсуд, У.Мухиддин официант бўлиб ишлаган ресторанда овқатланиб, 1 000 000 сўм пулларни тўламасдан кетиб қолганлиги ва У.Мухиддин бу ишни ундан қасд олиш мақсадида ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер