Самарқандда 25 та оилага қуёш панеллари тарқатилди

16:41 12 Август 2022 Жамият
597 0

Фото: Нарпай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йилнинг 10 июнь кунида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йил якунига кадар ижтимоий дафтарларга киритилган оилаларни қуёш сув иситиш қурилмаси ёки қуёш панеллари билан беғараз таъминлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Топшириқ асосида Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 119 миллион 500 минг сўмлик қуёш панеллари харид қилинган.

Жорий йилнинг 11 август куни Нарпай тумани ҳокими бошчилигида «Темир дафтар» рўйхатида турган 25 та оилага ушбу қурилмалар тарқатилди.

Айни пайтда соҳа вакиллари томонидан қуёш панеллари хонадонларга ўрнатилмоқда. Ҳафта охирига қадар ўрнатиш ишлари поёнига етказилиши белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер