Самарқандда 2004 йилда кўмиб юборилган ер ости ўтиш йўли яна очилмоқда

10:02 05 Ноябрь 2020 Жамият
583 0

Самарқанд шаҳридаги Мустақиллик (Алишер Навоий) кўчасини реконструкция қилиш бўйича тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилган ва шу асосдаги ишлар бошлаб юборилди. Биринчи қилинган иш, Амир Темур ва Мустақиллик (Алишер Навоий) кўчалари кесишмасида барпо этилган ва 2004 йилда кўмиб юборилган ер ости ўтиш йўлининг очилиши бўлди.

Шу ўринда айтиш керакки, Мустақиллик (Алишер Навоий)  кўчасида автомобиллар ҳаракатланмайди, у тўлиқ пиёдалар юриши учун мўлжалланган. 2004 йилда ерости ўтиш йўли қаровсиз қолганлиги сабабли кўмиб юборилган эди.

Айни вақтда эса ер ости йўлининг ҳолати ўрганилиб, таъмирлаш чоралари кўрилмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?