Самарқанд вилоятида қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди
Самарқанд вилоятида қўлбола усулда тайёрланган ва қалбаки акциз маркалари билан белгилаб сотилган алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ва ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур ҳолатга чек қўйилган.
Тезкор тадбир давомида «Талибарзуи боло» маҳалласида жойлашган «Н.С.» масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо дўконида ишловчи сотувчи Б.Н. томонидан қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари сотилгани аниқланди. Текширув натижасида 24 турдаги, умумий баҳоси 253,6 миллион сўмга тенг бўлган 5 минг 613 дона қалбаки акциз маркали қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилгани маълум бўлди. Ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) ҳамда 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) асосида жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқаролардан қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш учун огоҳликни сақлаш ва шубҳали маҳсулотлар ҳақида тегишли идораларга хабар беришни сўрашмоқда. Қалбаки алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкинлиги алоҳида таъкидланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг