Самарқанд вилояти ҳокимлиги дам олиш куни мажбурий мажлис чақирди. Вазирлик ҳокимликни оқлаб чиқди

17:32 24 Июль 2021 Жамият
570 0

Ижтимоий тармоқларда «Президент фармонига кўра, расман дам олиш кунида Самарқанд вилояти ҳокимлиги, мустақил суд ҳокимияти – судьяларни ҳам ҳокимлик ишига доир масала бўйича мажбурий мажлис чақирган» мазмундаги хабар тарқалган.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасининг давлат меҳнат инспектори томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат вазирлиги маълумот берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 2021 йил 22 июль санаси дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг видеоселектор йиғилиши телефонограммада кўрсатилган санада ўтказилмаганлиги ва кун тартибидаги масала 2021 йил 23 июль куни соат 10:00 да муҳокама қилинганлиги маълум бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?