Самарқанд вилоят Нуронийлар жамоатчилик Кенгашига янги раис тайинланди

07:38 24 Июнь 2021 Жамият
322 0

Бу лавозимда кўп йиллар давлат ва жамоат арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони марҳум Ҳасан Норбекович Нормуродов самарали иш олиб борган эди.

Самарқанд вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Э.Турдимов, Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятдаги давлат идоралари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда Ҳасан Нормуродовнинг ишларини давом эттириш учун у кишининг ўрнига, яъни маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Саидаҳмад Усмонов номзоди лозим топилди.

С.Усмонов узоқ йиллар таълим тизимида турли лавозимларда муваффақиятли фаолият олиб борган. 2019-2020 йилларда вилоят халқ таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғи билан Саидаҳмад Усмонов Самарқанд вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Йиғилишда сўз олганлар С.Усмоновга масъулиятли, лекин шарафли ишда улкан муваффақиятлар тилади. Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов ишини давом эттириши, у кишига муносиб издош бўлишига ишонч билдиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?