Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади

13:12 03 Сентябр 2022 Жамият
895 0

Фото: Архив сурат

14-17 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан Самарқандга кириш вақтинча чекланади, деб хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер