Самарқанд шаҳрида яна икки тоннель ва икки кўприк қурилади

Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақида Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (БАА) иштирокида «Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш» инвестицион лойиҳаси амалий ижросига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акмал Шукуров таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси ва Абу-Даби тараққиёт жамғармаси ўртасида лойиҳани амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 17 йилда қайтариш муддати билан қарз битими имзоланган. Лойиҳани жадаллаштириш мақсадида ишлар 4 та лотга ажратилиб, халқаро тендер савдоларига қўйилган.
Лотларнинг бирида Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида узунлиги 44 метр, Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасида эса 50 метр бўлган тоннеллар, шунингдек, Гагарин кўчасидаги темирйўл устида 78 метр, Сиёб канали устида 165 метр бўлган кўприк қурилиши режалаштирилган.
Тендер натижаларига кўра, “Meʼmor Utkir Chovka LLC” (Ўзбекистон) ва “Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd” (Хитой) консорциуми ғолиб деб топилган.
Ҳозирда объектда ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Айтиш керакки, ҳудуддаги барча коммуникация тизимлари кўчирилиб, автомобиллар ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиш схемаси йўлга қўйилгач, босқичма-босқич қурилиш ишлари бошланади.
— Шунингдек, лойиҳа доирасида шаҳарнинг қатор кўчалари таъмирланади, — дейди Акмал Шукуров. — Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилишда сув иншоотлари қурилиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, 6 та насос станцияси ва 2 та сув иншооти реконструкция қилинади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг