Самарқанд глобал экологик мулоқот марказига айланмоқда
Самарқандда бўлиб ўтаётган COP14 халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ўринбосари ва ташкилотнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ижрочи директори Ингер Андерсен билан учрашди.
Азиз Абдуҳакимов юқори мартабали меҳмонга Самарқандга ташрифи ва CMS COP14 да иштирок этаётганлиги учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Самарқанд глобал экологик мулоқотлар марказига айлангани, ўтган йилнинг кузида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция (ICFS, FAO), сўнг CRIC21 сессияси (UNCCD)га мезбонлик қилганини таъкидлади. Апрель ойида эса айнан Самарқандда халқаро иқлим форуми ўтказилишини айтиб, UNEP вакилларини тадбирга таклиф қилди.
Қолаверса, вазир COP14 халқаро конференцияси катта аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.
“Ушбу тадбир 130 мамлакатдан 1800 дан ортиқ иштирокчиларни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича конвенцияларни ва бутун дунё бўйлаб етакчи мутахассисларни бирлаштирди. Конференция шиори “Табиат чегара билмайди”, чунки ростдан ҳам кўчиб юрувчи ҳайвонлар учун ҳеч қандай чегара бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тарафдоримиз. Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш устувор вазифамиздир, чунки экологик мувозанат, экотизим ва миграция турлари минтақавий ва глобал ҳамкорликни талаб қилади”, — деди у.
Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан экологияни асраш борасида қилинаётган ишлар, хусусан, “Яшил макон” лойиҳаси, Орол денгизи тубида кенг кўламли ўрмонзорлар барпо қилинаётгани алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш механизмларини янада қаттиқроқ қўллаш, муқобил энергия манбаларига ўтиш ва экологик таълимни кучайтириш муҳим эканлиги таъкидланди.
Вазир 2024–2032 йилларга мўлжалланган кўчиб юрувчи турлар бўйича CMS стратегик режасининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Учрашув якунида UNEP билан ҳаво сифати мониторинги, экологик стандартларни такомиллаштириш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши кураш, пластик ифлосланиш ва оғир пестицидларни бошқариш, экологик таълим ва хабардорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш муҳим эканлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг