Самарқанд давлат университети ректорига Москва давлат университети фахрий профессори унвони берилди

15:46 26 Январь 2023 Жамият
479 0

Юртимизда илм-фан равнақига берилаётган эътибор туфайли соҳада халқаро алоқалар тобора кенгайиб бормоқда. Олийгоҳларимиз дунёнинг нуфузли университетлари, институтлари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда. Мамлакатимиз олимлари ўз салоҳияти, илмий ютуқлари туфайли жаҳоннинг илғор илм-фан даргоҳларида эътироф этилмоқда.

Самарқанд давлат университети ва Москва давлат университети ўртасидаги дўстона алоқалар бу борада эътиборга лойиқ.

Университет жамоаси яқинда Россия Федерациясида бўлди. Москва давлат университети ташкил этилганлигининг 268 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда МДУ ректори, академик Виктор Садовничий Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, сенатор Рустам Холмуродовга фахрий профессори унвони ҳамда диплом ва медалини топширди.

Ушбу маданий воқеа икки олий ўқув юрти ўртасида илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишидан далолатдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?