Самарада ишлаётган ватандошларимиз муаммоси ҳал этилди

16:15 09 Июнь 2022 Жамият
170 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган Николаевка қишлоғида жойлашган "Сокол Тимур Русланович" корхонасида меҳнат қилаётган юртдошларимиздан мурожаат келиб тушган.

Ўрганишлар давомида мазкур корхонада бригадир бўлиб ишлаётган Россия Федерацияси фуқароси Ўзбекистон фуқароларининг паспортларини олиб қўйиб, иш ҳақларини бермасдан ишлатгани аниқланди.

Корхона бош директори билан ўтказилган музокаралар натижасида 5 нафар ҳамюртимизнинг паспорт, ойлик иш хақлари олиб берилди. Иш берувчи вакиллари Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер