«Салон»дан олинган автоулов носоз бўлиб чиқди

12:42 01 Июнь 2022 Жамият
305 0

Фото: «Халқ сўзи»

Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи Исматилла Рустамов “Uzavtosanoat” акциядорлик жамияти томонидан сифатсиз «Дамас» русумли автотранспорт воситаси етказиб берилганидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига мурожаат йўллади. Мурожаат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилояти бўйича минтақавий вакили билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро И. Рустамов дилерлик шартномаси бўйича “UzAuto Motors” AJ номидан қонуний тижорат вакилликни амалга ошириб келаётган Улуғбек Бекмирзаев билан шу йилнинг 7 январь куни «Дамас - Д2» русумли автотранспорт воситаси етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаган. Амалдаги тартибга кўра, фуқаро томонидан автомашина учун 78 283 000 сўм тўлов амалга оширилган. Жорий йилнинг 10 май куни Наманган шаҳар Марғилон кўчасида жойлашган “Chust-avtotexxizmat N” МЧЖ томонидан харидорга машина етказиб берилган. Бироқ харидор орзиқиб кутган автоулов техник жиҳатдан носоз экан.

Ўрганиш натижаси билан фуқарога берилган носоз транспорт воситаси “Chustavtotexxizmat N” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўла соз ҳолатдаги янги «Дамас»га алмаштириб берилди.

Фозилжон Жўрабоев, 

Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?