Салкам 400 млн. сўмлик "пақилдоқ"ларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

Янги йил байрами ҳам яқинлашмоқда. Яна ўша пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси. Кўчаларда эшитилиши бошлаган "пақилдоқ"лар товуши эса киши кўнгилини хира қилади.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкентда божхона ва давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишди.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, тезкор кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилиши натижасида, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, умумий қиймати 281.380.000 сўмлик 6 турдаги 270 688 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда сиз тасвирларда кўриб турган юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилди.
Натижада эса транспорт воситасига ортилган юклар орасига яширилган 8 та қутиларда қонуний олиб кирилганлиги ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 112.000.000 сўмлик 133 574 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қиймати салкам 400 млн. сўмлик 404 минг 262 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда
- 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида
- Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг